Агротехника ишлаб чиқариш 3 йилда 5 баравар оширилади
Агротехника ишлаб чиқариш 3 йилда 5 баравар оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигини махсус техника билан таъминлаш ва соҳага рақамли технологияларни жорий этиш бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирги кунда соҳада механизация даражаси 81 фоизни ташкил этмоқда. Сўнгги йилларда 1 756 та пахта териш машинаси харид қилинган, ўтган мавсумда 2,1 млн тонна пахта техника ёрдамида йиғиб олинган. Натижада беш йилда қўл меҳнати 1,8 баробар қисқарган.
2026 йилда 800 та пахта териш машинаси, 6 мингта сеялка, трактор ва комбайн харид қилиниши режалаштирилган. Жами 10 мингта янги техника олиниб, парк 292 мингтага етказилади.
Фермерларга қулай лизинг шартларини яратиш учун 400 миллион доллар халқаро молия маблағлари жалб этилади. Техникалар миллий валютада 10 йилга, 2 йиллик имтиёзли давр билан 18 фоиз ставкада берилади, унинг 8 фоизи бюджет ҳисобидан қопланади.