Афғонистон делегацияси ташрифи

Афғонистон делегацияси ташрифи

shtdrjhtrjsrehgsregswergwsefr.jpg

Афғонистон Олий миллий ярашув кенгаши раиси маслаҳатчиси, Миллий бирдамлик партиясининг Шимолий ҳудудлар бўйича раҳбари Муҳаммад Муҳсин Донеш бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

 

Меҳмонларни Термиз шаҳридаги Ўзбекистон–Афғонистон чегара постида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Ғуломжон Ҳолбоев, Сурхондарё вилояти бош имом хатиби Алиакбар домла Сайфуддинов ва бошқа мутасаддилар кутиб олди.

 

Афғонистон делегацияси вакиллари Тошкент шаҳрида “Минор” масжидини зиёрат қилиб, пешин намозини адо этишди.

 

Ташриф давомида афғонистонлик меҳмонлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари билан учрашув, “Имом Термизийнинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этиши ва юртимиздаги диққатга сазовор жойларни зиёрат қилишлари режа қилинган.