Ҳадис, тафсир ва фиқҳ илмларининг алломаси

Ҳадис, тафсир ва фиқҳ илмларининг алломаси

 

fukpckpfcupfup.png 

     Милодий тўққизинчи аср бошларида Ислом оламида ҳадисларни тўплаб, китоб қилиш кенг ривож топди. Улар орасида Имом Доримийнинг алоҳида ўрни бор.

     Имом Доримий дастлаб ўз юртида, сўнгра Дамашқ, Бағдод, Макка, Мадина каби илм-фан ва маданият тараққий этган шаҳарларда сабоқ олиб, билимларини оширди. Илм йўлида узоқ йиллар олиб борган тинимсиз саъй-ҳаракатлари ва изланишлари натижасида Имом Доримий ҳадис, тафсир ва фиқҳ илмларининг алломаси даражасига кўтарилди ва йирик муҳаддис сифатида шуҳрат қозонди.

     Имом Доримийнинг “Сунан” асари – кенг қамровли ва серқирра манба бўлиб, олимнинг тафсир, ҳадис, фиқҳ илмлари бўйича эгаллаган барча билимларининг асосини ўзида мужассам этган. Асарда бўлим ва бобларнинг фиқҳий тартибда берилиши муаллифнинг фиқҳий салоҳияти юксак даражада эканини исботлайди.

     Имом Доримийнинг асари ўз даврининг энг мукаммал ва ишончли ҳадис тўпламларидан саналган. Олимнинг илмий мероси ичида алоҳида ўрин тутган, кенг қамровли “Сунан” асари асрлар давомида долзарблигини йўқотмай, шу кунга қадар муҳим асарлардан бири сифатида алоҳида қадрланади.