Ҳадис илми мактабида қабул имтиҳонлари якунланди

Ҳадис илми мактабида қабул имтиҳонлари якунланди

xsthdtrjdrjtsdghsergsegregg.jpg

Маълумки, Ҳадис илми мактабига абитуриентларнинг ҳужжатлари qabul.muslim.uz портали орқали онлайн  тарзда  қабул қилинган эди.  Онлайн қабул жараёнлари якунига кўра Ҳадис илми мактабига ўқишга кириш учун ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тугатган жами 69 нафар абитуриент ҳужжат топширган эди.

 

 

Ҳадис илми мактабида абитуриентлар учун қабул имтиҳонлари таълим муассасасининг очиқ ҳовлисида ўтказилди

 

Имтиҳонлар бошланишидан аввал карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда тест ўтказиладиган ҳудуд дизенфекция қилиб чиқилди. Қабул имтиҳонида иштирок этадиган абитуриентлар, кузатувчилари ва масъул ходимлар имтиҳон ҳудудига тана ҳарорати ўлчалган ҳолда тиббий ниқоб, махсус қўлқоп билан киритилди.

 

Тест синови жараёнларида карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий масофани сақлаш мақсадида махсус белгилар ўрнатилди ҳамда абитуриент ўриндиқлари белгиланган масофада жойлаштирилди. Абитуриентларга имтиҳон жараёнлари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 0,5 литр ҳажмдаги ичимлик суви ҳамда ручка билан таъминланди.

srtghdrthtrsjsrgsergesrgerg.jpg

Қабул имтиҳонлари шоффоф, очиқ ва ошкора ўтказилишини таъминлаш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг раҳбарияти, масъул ходимлари назорат қилиб боришди.

 

Тез кунда ўтказилган қабул имтиҳонларининг умумий Мандат натижаларига кўра олий мактаб талабалари сафига қабул қилишга тавсия этилган абитуриентларнинг рўйхати эълон қилинади.