Ҳадис илми мактаби ўқитувчи ва талабаларининг Бухоро зиёратгоҳлари билан танишуви

Ҳадис илми мактаби ўқитувчи ва талабаларининг Бухоро зиёратгоҳлари билан танишуви

dtyhdytjedtyjdrthserghsergh.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳадис илми мактабига ташрифи чоғи билдирилган тавсияларда талабаларининг олган назарий билимларини амалиётга ҳамоҳанг тарзда олиб бориш, уларни ватанпарвар ва буюк аждодларга муносиб ворис бўлиш руҳида тарбиялаш мақсадида диёримиздан етишиб чиққан буюк алломалар қўним топган зиёрагоҳ ва қадамжоларни зиёрат қилиш, диққатга сазовор маданий-тарихий объектларга сайёҳатларни ташкил этиш лозимлиги таъкидланган, шу мақсадда, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Мактаб жамоасига замонавий автобус автомашинаси тақдим қилинган эди.

 

Бухоро вилоятида сўнги йилларда амалга оширилган ижтимоий-маданий ислоҳотлар билан яқиндан танишиш ҳамда ундаги табаррук зиёратгоҳ ва қадамжоларни зиёрат қилиш мақсадида Мактаб мударрислари ва талабаларидан иборат бир гуруҳ жамоа кўҳна кентга саёҳат қилишди.

 

Ўқитувчи ва талабалар саёҳатнинг дастлабки куни тасаввуфнинг йирик намоёндаси, машҳур авлиё, Хожагон номи билан шуҳрат қозонган тариқат асосчиси Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний мақбарасини зиёрат қилишди.

fyjkdfyjkdrthjdtrhdhtdrth.jpg

Мактаб жамоаси, шунингдек ислом оламининг энг машҳур авлиёларидан бири, нақшбандия тариқатининг асосчиси Хожа Баҳоуддин Нақшбанд мажмусида ҳам бўлдилар. Зиёратгоҳ бўйлаб меҳмонларга Мир Араб олий мадрасаси ректори Ҳайдархон домла Йўлдошхўжаев, олий мадрасанинг ўқув ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорлари, ўқитувчи ва талабалари, “Хўжа Исмоил Бухорий” жоме масжиди имом хатиби Салоҳиддин домла Гадоевлар ҳамроҳлик қилишди. Улар Мир Араб олий мадрасаси фаолияти билан ҳам  яқиндан танишдилар.

 

Шундан  сўнг Бухоронинг тарихий маркази бўлган Арк қалъаси, Чор Бакрга сафар қилинди. Саёҳат давомида Мактаб ўқитувчи ва талабалари Арк қалъасининг тарихи, унинг таркибидаги бинолар жойлашуви ва вазифалари ва бошқа экспонатлар тўғрисидаги билимларга эга бўлишди.

        

Ҳадис илми мактаби Матбуот хизмати