Адабий дўстлик – абадий дўстлик

Адабий дўстлик – абадий дўстлик

vavprvaprvaprvaprvaprvapr.jpg

       Тошкент шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва ҳукуматнинг амалий кўмаги билан ташкил этилган “Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” халқаро конгресси доирасида “Адабий дўстлик – абадий дўстлик” мавзусидаги халқаро адабий давра суҳбати ўтказилди.

       Конгресс Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, WOSCU ва Марказий Осиё халқаро институти ҳамкорлигида ўтказилиб, умумий маданий маконни мустаҳкамлаш, адабий ҳамжиҳатликни кучайтириш ва минтақавий маънавий мулоқотни чуқурлаштиришни мақсад қилган. Конгрессда 350 га яқин халқаро ва маҳаллий ёзувчилар, олимлар, таржимонлар ва маданий арбоблар иштирок этди.

       “Адабий дўстлик – абадий дўстлик” давра суҳбатида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Озарбайжондан келган таниқли адабиёт вакиллари иштирок этдилар.

      Бу нуфузли халқаро конгресс доирасида ижод аҳли бир майдонга жамланди: “Адабий дўстлик – абадий дўстлик” давра суҳбатида Марказий Осиё ва Озарбайжон ёзувчилари қардош халқларни ягона маънавий илдизлар, адабий мерос ва таржима маданияти бирлаштираётганини яна бир бор тасдиқлади.