“Абу Муин Насафий” спектакли саҳнада

“Абу Муин Насафий” спектакли саҳнада

 

 gdfgdfgfdg.jpg

 

Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрида “Абу Муин Насафий” спектакли премьераси намойиш этилди.

Абу Муин Насафий Абу Мансур Мотуридий асос солган мотуридия ақидавий мазҳаби уламоларининг энг машҳурларидан бўлиб, ушбу таълимотнинг ёйилишига энг кўп ҳисса қўшган..  Ёшларнинг мафкуравий иммунитетни шакллантиришда Абу Муин Насафий илмий-маънавий мероси муҳим аҳамият касб этади.

Спектаклда  Насафийнинг ақида илмида амалга оширган хизматлари ҳақида ҳикоя қилинади. Абул Муин Насафийнинг Самарқандда кечган ҳаёти спектаклга асос қилиб олинган. Бу даврда аллома ҳам илм олган, ҳам ўзини намоён қилган. Шу даврда ўзининг ҳаётида ҳам кескин воқеалар содир бўлган.

Ислом дини тарихида Абу Муин Насафийнинг бой мероси муҳим ўрин тутади. Ўша пайтда мазҳаблар, оқимлар, сиёсий кучлар ғояларини илгари суриб, юрт талош, эл талош деган бир ҳаракатлар вужудга келган. Мана шундай пайтда Абу Муин Насафий халқнинг бирлигини, кучини сақлашга қаратилган жуда катта хизмат қилган.