33 та туман ва шаҳар намунали ҳудудга айлантирилади
33 та туман ва шаҳар намунали ҳудудга айлантирилади

Президентнинг алоҳида туман, шаҳар ва маҳаллаларни намунали ҳудудга айлантиришга қаратилган қарори қабул қилинди. Бу қарорда “Янги Ўзбекистон қиёфаси” лойиҳаси доирасида 33 та туман ва шаҳар намунали ҳудудга айлантирилиши белгиланган.
“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” лойиҳаси доирасида ҳар йили камида 50 миллион доллар эквиваленти миқдорида инвестициялар жалб қилиниб, озиқ-овқат, мебелчилик, қурилиш материаллари, тикувчилик каби йўналишларда камида 10 тадан йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилади.
“Яшил” ва энергия самарадор ҳудудларни ривожлантириш доирасида 2026 йил 1 январидан барча давлат идоралари ва ижтимоий соҳа муассаса бинолари фақат энергия самарадорлик тамойиллари асосида қурилади ва модернизация қилинади.
2027 йил 1 январга қадар давлат идоралари, давлат иштирокидаги корхоналар ва ижтимоий соҳа муассасалари энергия самарадор ускуналар билан тўлиқ жиҳозланади.
Келаси йил 1 мартидан эса биттадан ижтимоий соҳа муассасаси биноларини “Ноль энергия сарфли бинолар” консепсияси асосида модернизация қилиш бўйича пилот лойиҳалар бошланади.