2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,1 фоизга ўсиши кутилмоқда
2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,1 фоизга ўсиши кутилмоқда

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг янгиланган Фискал стратегияда маълумотига кўра 2026 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 2025 йилдагига нисбатан қарийб 8,1 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги янгиланган Фискал стратегияда маълумот берди.
Бюджет қонунидаги прогнозда 2026 йилда мамлакат иқтисодий ўсиш суръати 6,6 фоиз бўлиши қайд этилганди.
Эндиликда янгиланган кутилмалар ижобийлашиб, йил якунигача ЯИМ ҳажми қарийб 2,2 квадриллион сўмга (олдинги прогнозда 1,97 квадриллион сўм) етиши прогноз қилинди. Натижада иқтисодий ўсиш суръати сезиларли тезлашиши ва 8,1 фоизгача ошиши мумкин. Бунда саноат ва хизматлар иқтисодий ўсишнинг асосий драйверлари бўлиши кутилмоқда.
Таҳлилга кўра, 2026 йилда Ўзбекистонга асосий ҳамкор бўлган давлатларда иқтисодий ўсиш прогнозлари сезиларли паст даражада шаклланган. Жумладан, йил давомида Россия 1 фоиз, Хитой 4,4 фоиз, Туркия иқтисодиётида 3,4 фоизлик ўсиш кутилмоқда. Ўз навбатида Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 4,6 фоизга, Қирғизистонники эса 6,1 фоизга ортиши прогноз қилинган.