2026 йилда ойлик, пенсия ва нафақаларни оширишга 6 триллион сўм ажратилади

2026 йилда ойлик, пенсия ва нафақаларни оширишга 6 триллион сўм ажратилади

 

ssozssdspsgpgl.jpg

 

      Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йил учун давлат бюджетига доир қонун лойиҳасини эълон қилди.

      Қонун лойиҳасида келаси йили давлат ходимлари иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини оширишга бюджетдан 6 триллион сўм ажратилиши белгиланган. Бунга айрим хизмат турлари нархи кўтарилиши ва қўшимча иш ўринлари яратилиши харажатлари ҳам киради.

      Бюджет харажатларининг катта қисмини иш ҳақига тўловлар ташкил этади. Масалан, 2026 йилда иш ҳақи ва ижтимоий солиқ харажатлари учун давлат 172,8 триллион сўм ажратиши кутилмоқда. Бу 2025 йилги тасдиқланган режага нисбатан 18,5 триллион сўмга кўп.

       Келаси йилда ойликларга тўловлар давлат бюджети харажатларининг 42,9 фоизини ташкил этиши кутиляпти. Мазкур чиқимлар ялпи ички маҳсулотга нисбатан 8,7 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Шу билан бирга, 2026 йилда стипендияларга 2,2 триллион сўм тўланади. Пенсия тўловларига 86,1 триллион сўм, нафақаларга 14 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.