2026 йил учун иш вақти календари

2026 йил учун иш вақти календари

 

apraprparaprpa.jpg

 

     Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 2026 йилга мўлжалланган иш вақти календари ишлаб чиқилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

     Ушбу иш вақти календари Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” фармони ва 2025 йил ва 2026 йилларнинг календарларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган.

     Ҳужжатда 5 кунлик (40 соатлик), 6 кунлик (40 соатлик) ва 6 кунлик (36 соатлик) иш ҳафталари учун ойлар, чораклар, ярим йиллик ва йил кесимида иш соатлари ҳамда иш кунлари сони ҳисоблаб чиқилган. Шунингдек, 2026 йилда нишонланадиган расмий байрам кунлари ва байрамолди иш кунларида иш вақти меъёрлари алоҳида белгиланган.