2023 йилги Умумжаҳон соҳил ўйинларининг санаси эълон қилинди

2023 йилги Умумжаҳон соҳил ўйинларининг санаси эълон қилинди

vnoyeryureyoyprukpfukp.jpg

Миллий олимпия қўмиталарининг ассоциацияси Умумжаҳон соҳил ўйинларининг янги санасини эълон қилди. Бу халқаро мусобақалар 2023 йил 24-30 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

 

Шу йил май ойида Миллий олимпия қўмиталарининг ассоциацияси ушбу мусобақаларни 2021 йилга кўчириш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Ташкилотнинг Ижроия кенгаши  коронавирус пандемияси туфайли  миллий олимпия қўмиталарига “босимни енгиллаштириш мақсадида”  белгиланган тадбирни ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Бу уларга бутун диққат-эътиборларини 2021 йилдаги  “Токио-2020”  ёзги  Олимпия ўйинлари ва 2022 йилда Пекинда ўтказиладиган  қишки Олимпия ўйинларига қаратиш имконини беради.

 

Биринчи  Умумжаҳон соҳил  ўйинлари 2019 йил октябрь ойида Қатарда ўтказилган эди.