150 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар
150 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар
Президент қарорига кўра, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга (ўзини ўзи банд қилган шахсларга) гаров таъминотисиз ажратиладиган кредитлар миқдори 50 млн сўмгача оширилади. Шунингдек, 1 мартдан банклар томонидан амалга оширилаётган “маҳалла лойиҳаси” дастури доирасида ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг бир қисмига компенсация берилади.
Шунингдек:
-
чорвачиликка ихтисослашган маҳаллаларда импорт қилинган ва сертификатланган наслли чорва моллари хариди ва туячилик учун кредит миқдори 100 млн сўмгача оширилади;
-
туризм салоҳияти юқори бўлган маҳаллаларда уй меҳмонхоналарини ташкил қилиш ҳамда ихтисослашуви 50 фоиздан юқори маҳаллаларда маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун минитехнологиялар сотиб олишга 150 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади;
-
ажратиладиган кредитлар ҳисобига товар ва хизматларни олдиндан етказиб бериш талаби бекор қилинади.




