15 апрель - маданият ва санъат ходимлари куни
15 апрель - маданият ва санъат ходимлари куни

Бугунги касб байрами Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни билан белгиланган. Ушбу соҳа ходимлари ўз касб байрамларини тўртинчи бор нишонламоқдалар.
Бу мамлакатимизда сўнгги йилларда маънавий-маърифий, маданий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.
Юртимизда эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз қалбида бугунги кунга шукроналик, эртанги ёруғ келажакка умид ва ишонч туйғуларини тобора кучайтирмоқда.
Бу йўналишдаги ислоҳотлар жараёнида маданият, адабиёт, кино, театр, мусиқа ва санъатнинг барча турларини ривожлантириш, соҳа намоёндалари фаолиятини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилган.