1 мартдан нималар ўзгаади

1 мартдан нималар ўзгаади

 plbdplpolrolovprovengvkngravcprvar.jpg

 

     “Меҳрли оила” хизмати ишга туширилади

     “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) учун “меҳрли оила” хизмати ташкил этилади.

     Ушбу хизматга жалб этилганларга оила билан бузилган муносабатларни тиклаш, фарзандларининг психофизик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни ижтимоийлаштириш бўйича бепул оилавий терапия хизматлари кўрсатилади.

     1 мартдан жарима хатлари почта орқали келмайди

     “Ўзбекистон почтаси” АЖ 2026 йил 1 мартдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ЙҲХХ Жамоат хавфсизлик департаменти томонидан шакллантириладиган маъмурий баённомалар — жарима хатларини етказиб бериш хизмати тўхтатилишини маълум қилди. Хизмат кўрсатишнинг тўхтатилишига Ички ишлар вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш давлат муассасаси билан 2026 йил учун шартнома имзоланмагани сабаб бўлган. Шу боис мазкур йўналишдаги почта жўнатмалари қабул қилинмайди ва етказилмайди.

     “Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси йўлга қўйилади

     Тадбиркорлик фаолиятига оид давлат хизматлари ва айрим хусусий хизматларни тадбиркорларга “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатиш бўйича “Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси амалга оширилади.

     “Тадбиркорлик субъектларига давлат, профессионал, консалтинг, молиявий, инжиниринг, маркетинг, медиа, IT ва операцион хизматларни комплекс кўрсатиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида белгиланишича, бизнесни тез ва осон бошлаш ҳамда юритиш учун қўшимча имконият яратиш мақсад қилинган.

     Руҳий касалликлар ташхиси қўйилганлар учун қараб туриш хизмати ишга тушади

     Хулқ-атвори бузилишлари бўлмаган руҳий касаллик бўйича диспансер назоратида турувчи деменция, Паркинсон ёки Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган шахслар учун кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати кўрсатилади.

     Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида давлат хариди предметининг ўртача бозор нархини сунъий интеллект технологиялари асосида ҳисоблаб берувчи электрон модул ишга туширилади.

     Чет эл фуқаролари ўзбек тилидан имтиҳон топширади

     CEFR мезонларига мувофиқ чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини билишнинг А1, А2 ва B1 даражалари бўйича, 2027 йил 1 мартдан бошлаб эса B2, C1 ва C2 даражалари бўйича малака сертификатини бериш учун имтиҳонлар жорий этилади.