Новость

 Тажрибали ва устоз ҳаттот Ҳабибулла Солиҳ Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланаётган Усмон Мусҳафининг тўлдирилган ва реставрация қилинган нусхасини яратди. Бу ишга у 4 йилдан кўпроқ вақт сарфлади. "Ҳурматли юртбошимиз Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси марказини барпо этиш" тўғрисидаги қарорларидан хабар топгач, Мусҳафнинг тўлдирилган ва реставрация қилинган нусхасини яратиш фикри ва мақсади туғилган эди", деди устоз ҳаттот ўзи яратган бебаҳо асарни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига топширар экан. 535 саҳифалик Миср пергамент қоғозига куфий ҳижозий ёзувида битилган Қуръони Каримнинг оғирлиги 70 килограммдан ошади. Муқоваси махсус ошланган теридан тайёрланган.
Ушбу қимматли ҳадяни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг катта илмий ходими шайх Абдулазиз Мансур ва марказ директори Ш.Миноваров қабул қилиб олдилар.
Тадбирда етакчи уламолар, шарқшунос ва тарихчи олимлар, журналистлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
566a8170novyj-razmer.jpg
566a8168novyj-razmer.jpg566a8166novyj-razmer.jpg566a8162novyj-razmer.jpg566a8182novyj-razmer.jpg566a8205novyj-razmer.jpg566a8197novyj-razmer.jpg566a8224novyj-razmer.jpg