Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги устувор вазифалар белгиланди

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги устувор вазифалар белгиланди

 

risunok1enrererererererererererrerrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrerer.jpg

 

      Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш, селекция ва тайёргарлик тизимини такомиллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

       Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари спорт нафақат мусобақа, балки соғлом турмуш тарзи, интизом, ватанпарварлик ва мамлакат нуфузини намоён этадиган катта куч эканини таъкидлади.

      Қайд этилганидек, сўнгги тўққиз йилда 1,5 мингдан зиёд маҳаллада 1 минг 774 та замонавий спорт майдончаси барпо этилди. Ҳудудларда 200 дан ортиқ йирик спорт иншооти, 4 мингга яқин хусусий спорт клуби иш бошлади. Спорт билан профессионал шуғулланувчи ёшлар сони 2 карра ошди, олимпия терма жамоалари спортчилари 2 баробар, паралимпия бўйича эса 3 баробар кўпайди.

      Биргина ўтган йилда спортчиларимиз халқаро мусобақаларда 452 та олтин, 418 та кумуш ва 501 та бронза медални қўлга киритди. Уларнинг 50 нафардан зиёди жаҳон ва Осиё рекордларини янгилади.

      Йиғилишда соҳада эришилаётган ютуқлар билан бирга мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳам чуқур таҳлил қилинди.

      Бугун олимпиада спорт турлари бўйича фаолият юритаётган 26 та федерация раҳбарлари ва ҳокимлар жойлардаги мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солмагани танқид қилинди. Хусусан, 207 та олийгоҳ, 15 та олимпия ва паралимпия маркази, 310 та спорт мактаби, 16 та спорт интернатининг