Зиёрат ичра маънавий нур
Зиёрат ичра маънавий нур

“Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоларидан иборат бир гуруҳ зиёлилар Самарқанд вилоятида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайта бунёд этилган, ислом оламининг муқаддас масканларидан бири — Имом ал-Бухорий мажмуасини зиёрат қилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан амалга оширилаётган "Эҳтиром" лойиҳаси доирасида жамиятнинг бир гуруҳ аъзолари — таниқли олимлар, зиёлилар, маданият ва санъат аҳли, ижодкорлар ва нуронийлар иштирок этди.
Тошкент шаҳридан эрта саҳарда Самарқанд сари йўлга тушган маҳобатли автобусда ўзига хос маънавий-маърифий тадбир бошланиб кетди. Айнан шу соҳада узоқ йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келаётган тарих фанлари доктори, профессор Абдухалил Маврулов ажиб давра суҳбатини бошлаб берди:
Давра суҳбатига “Маърифат” тарғиботчилар жамияти раиси Бахтиёр Ҳусанов бошловчилик қилди. Дастлаб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Тўлқин Эшбек “Эҳтиром” лойиҳасида кўрсатилган эҳтиромга яраша келгусида маънавият ва маърифат тарғиботини янада жонлантириш ҳақида сўз юритди. Шеърларидан ўқиб берди.
Миллионлаб мухлислари қалбидан жой олган санъаткорлар Меҳмонали Салимов, Азиз Ражабий, Одинахон Нарзуллаева, Барно Қодирова, Одинахон Абдураҳмонова дилтортар қўшиқлари ва ўзлари ижро этган роллардан парчалар намойиш этишлари барчани ҳаяжонга солди.
Айтиш жоизки, автобус саҳнасида ижодий маҳоратини намойиш этаётган ана шу шоирлар, олимлар ва санъаткорлар атоқли шоир Чўлпон таъбири билан айтганда, мудом халқ ичига қучоқ очиб борадилар ва йил давомида мамлакатимиз бўйлаб барча вилоятларда, қишлоғу шаҳарларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб, одамларни эзгуликка чорлайдилар.