Жарқўрғонлик мактаб ўқувчисининг орзуси ушалди
Жарқўрғонлик мактаб ўқувчисининг орзуси ушалди

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Жарқўрғон туманидаги «Янги Ўзбекистон» массивида жойлашган 66-умумий ўрта таълим мактабида бўлган эди. Давлат раҳбари ўқитувчилар ва ўқувчи-ёшлар билан самимий мулоқот қилди.
Учрашув давомида давлатимиз раҳбари иқтидорли ўқувчи Феруза Жумагулова билан ҳам суҳбатлашди. Унинг келажакдаги орзу ва мақсадлари билан қизиқди.
Феруза ўзининг Термиз давлат университети талабаси бўлиш истагини билдирганида, Президент ташаббуси билан у 2027–2028 ўқув йилидан бошлаб грант асосида олий таълим муассасасига қабул қилиниши белгиланди.
Бу қарор ёшларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ўқувчилар учун таълим йўлини очиш борасидаги амалий қадамдир. Мактаб партасида ўтирган ёш учун бу ишонч, умид ва катта масъулият рамзи бў
Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Илҳом Сирожев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозахон Каримова, ТерДУ ректори Абдуқодир Тошқулов, вилоят мутасаддилари, мактаб жамоаси ва бўлажак талабанинг оила аъзолари иштирокида Феруза Жумагуловага сертификат топширилди. Эзгу тилаклар билдирилди.