Заргарлик саноатида натижалар ва янги имкониятлар
Заргарлик саноатида натижалар ва янги имкониятлар

Ўзбекистонда ишлаб чиқариш қувватлари ошаётганини ва ички талаб барқарорлашиб бораётганини тасдиқлайди. Йил якунига қадар саноатда жами 20 850 кг заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш асосий мақсад қилиб белгилаб олинган.
Заргарлик маҳсулотлари нафақат ички бозорда, балки ташқи бозорларда ҳам юқори талабга эга бўлмоқда:
-
2025 йилнинг саккиз ойи давомида 278 млн АҚШ долларга тенг бўлган 3 386 кг тайёр заргарлик буюмлари экспорт қилинди (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 482%);
-
асосий хорижий бозорлар Хитой, БАА, Туркия, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Россия давлатларига тўғри келмоқда.
Бу кўрсаткичлар Ўзбекистон заргарлик саноати халқаро бозорда ўз брендини мустаҳкамлаётганидан далолат беради.
Соҳада тадбиркорлик субъектлари сони ҳам кескин ортиб, айни пайтда қимматбаҳо металлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар ва шу йўналишда савдо фаолияти билан шуғулланувчилар сони 2099 тани ташкил этмоқда. Қўшимча равишда 76 та МЧЖ, 74 та ЯТТ ҳамда 293 та чакана савдо дўкони ташкил этилди. Умумий ҳисобда соҳада жами 5186 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.
Заргарлик саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш натижасида ишлаб чиқариш ҳажмлари ортмоқда, экспорт географияси кенгаймоқда, янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилмоқда ва минглаб янги иш ўринлари яратилмоқда. Ўзбекистон заргарлик саноати нафақат иқтисодий ўсиш драйвери, балки мамлакатнинг халқаро имижини мустаҳкамлаётган, миллий брендни шакллантираётган стратегик тармоқ сифатида намоён бўлмоқда.