Зардуштийлик
Зардуштийлик
Зардуштийлик, зороастризм — милоддан аввалги 7—6 асрларда вужудга келган дин Асосчиси — Зардушт дели. Сўнгги тадқиқот хулосаларига қараганда, Ўрта Осиё, хусусан, Хоразм 3. ватани бўлган. Ўрта Осиё, Эрон, Афғонистон, Озарбайжон ҳамда Яқин ва Ўрта Шарқнинг бир неча мамлакатларида тарқалган. Қад. пахлавий тилида "Зардушт" сўзи "Магупта" деб аталган. Пахлавий тилидаги ёдгорликларни араб тилига таржима қилган олимлар уни "мажус" шаклида қўллаган. Натижада ўрта асрлардан бери "Зардушт" "мажус", "зардуштийлик" эса "мажусийлик" сифатида қўлланиб келинган. З.да "оташ" ва "қуёш" тангри Аҳурамазданмнг ўғли деб ҳисобланган. "Ҳйп", "оташ" З.нинг рамзи, тимсолидир. З.да Аҳурамазда олий худо ҳисобланганлиги учун 3. — маздаизм ёки маздаийлик деб ҳам аталган. 3. таълимоти унинг муқаддас китоби — Авестода баён этилган. 3. таълимоти дунёдаги ҳамма тартиблар яхшилик ва ёмонлик, ёруғлик ва қоронғулик, ҳаёт ва ўлим ўртасидаги курашга бог'лиқ, деб тушунтиради. Оламдаги ҳамма яхшиликларни Аҳурамазда, ёмонликларни Анхрамайну ифодалайди. Анхрамайну Аҳурамаздага қарши курашади, лекин уни енгишга ожизлик қилади. Бу кураш абадий давом этади. Яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги кураш олам даги жараёнлар мазмунини ташкил этади. Одам бу курашда танлаш эркинлигига эга бўлган, ўз фаоллиги билан дунёда адолат тантанасига таъсир эта оладиган шахсдир. Авестода кўчманчилик ва деҳқончилик ҳаёт тарзи ўртасидаги қарамақаршилик баён этилади, кўчманчиликка ҳамма ёвузликларни келтириб чиқарадиган ҳаёт тарзи деб қаралади ва у қораланади, деҳқончилик эса яхшилик белгиси сифатида рағбатлантирилади. Зардуштлик динида олов гунохлардан тозаловчи сеҳрли куч деб қаралади. Зардуштликнинг ахлоқий таълимоти "эзгу фикр", "эзгу сўз" ва "эзгу амал" дан иборат муқаддас учлик (ахлоқий триада)да ўз ифодасини топган. Зардуштнинг талабига кўра, ҳар бир инсон тангрининг яккаю ягоналигини эътироф этиши, хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин илм ўрганиши, турли касбларни эгаллаши, чорвачилик, деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланиши, канал қазиши, ер очиши лозим. Энг асосийси — Зардуштликда эътиқод эркинлиги мавжуд бўлган. Зардушт инсонларни тенгликка, ҳамжиҳатликка, бирбирига яхшилик қилишга, ер юзида тинч-тотув ҳаётни таъминлаш учун курашга чорлаган, унда маърифат зулматга, адолат зулмга қарамақарши қўйилган. Зардуштликда ҳар бир инсон бутун кучини ўзини камолатга етказиш йўлига сарф этмоғи лозим. Зардуштлик мурдани тупроққа кўмиш ёки куйдиришни тақиқлайди. Бу дин жоннинг ўлмаслигини, унинг абадийлигини тан олади, жаннат ва дўзахни ҳам эътироф этади. Оташкада зардуштийларнинг ибодатхонаси ҳисобланади. Зардуштлик руҳонийлари алоҳида табақа сифатида ажратилиб, уларга махсус имтиёзлар берилган. Зардуштлик аршакийлар ва сосонийлар подшолиги даврида ҳукмрон динга айланган. Зардуштлик 13 юзйиллик давомида ажам мамлакатларида асосий дин бўлиб келган. Араблар 7-аср ўрталари — 8-аср бошларида Эрон ва Ўрта Осиёни босиб олгандан кейин ислом дини ҳукмрон динга айлангач, зардуштийлар қувғин қилиндилар. Зардуштийлар Ҳиндистон ва Эронда ҳозир ҳам мавжуд. Эроннинг Язд ва Гилон вилоятларида уларнинг сони 100 мингдан, Ҳиндистоннинг Маҳараштра, Гужарот штатларида 115 мингдан зиёдни ташкил қилади.
Тадқиқотчилар о'ртасида Зардуштнинг тарихда бо'лган ёки бо'лмаганлиги борасида турли фикрлар мавжуд. Баъзилар уни тарихий шахс деб билишса, яна бошқалар уни афсонавий шахс деб ҳисоблайдилар. Манбаларнинг хабар беришича, у эрамиздан аввалги, тахминан, 570 йилларда туг'илган илоҳиётчи, файласуф, шоирдир. Зардушт О'рта Осиёдаги ко'пхудоликка асосланган қадимий диний тасаввур ва эътиқодларни ислоҳ қилиб янги динга асос солди. Зардуштнинг туғилган ва илк диний фаолиятини бошлаган жойи то'г'рисида икки фикр мавжуд: биринчиси «Г'арб теорияси» бо'либ, унга ко'ра Медиа (ҳозирги Эрон ҳудудида) Зардуштнинг ватани ва зардуштийликнинг илк тарқалган жойи ҳисобланади. Бу фикр тарафдорларининг далили — биринчидан зардуштийликнинг Қадимий Эрон ҳудудларида кенг тарқалганлиги бўлса, иккинчидан зардуштийликнинг муқаддас китоби саналмиш Авестонинг бизгача етиб келган нусхаси қадимий эрон-паҳлавий тилида ёзилганлигидир.
Яна бир бошқа фикр «Шарқ теория»си бўлиб, бунга ко'ра Зардушт ватани ва зардуштийликнинг илк тарқалган жойи Хоразм ҳисобланади ва ко'пчилик манбашунослар шу теория тарафдоридирлар. Хоразм биринчи бо'либ Зардуштийлик муқаддас олови «Атар — хурра» ёқилган ва Ахурамазда Зардушт билан бог'ланган жой ҳисобланади. Зардуштийликнинг асосий манбаси ҳисобланган Авестода: "биринчи бор муқаддас олов «Атархурра» «Эран-веж» (баъзи манбаларда «Айриан веджа»)да ёқилди" дейилади.
«Эран-веж»нинг географик ва иқлимий тавсифи Хоразмникига то'г'ри келади.
Авестода Ахурамазда томонидан берилган «Барокот ва нажот» соҳиби бўлган бир қатор мамлакатларни зикр этилади ва уларнинг энг биринчиси деб, «дунёда ҳеч нарса унинг чиройига тенг кела олмас Эран-веж», кейин «одамлар ва чорва подаларига мо'л» Согд (Суг'д), «Қудратли ва муқаддас» Моуру (Марв), «Баланд ко'тарилган байроқлар мамлакати» Батхи (Бактрия) зикр этилади.
Авестода, шунингдек, Зардушт туг'илган ва о'з фаолиятини бошлаган юрт ҳақида ҳам маълумот берилади. Айтилишича, «Шундай мамлакатни ко'п сонли лашкарларни ботир саркардалар бошқарадилар, баланд тог'лари бор, яйлов ва сувлари билан го'зал, чорвачилик учун барча нарса муҳайё, чуқур, сувга мо'л ко'ллари бор, кенг қирг'оқли ва кема юрар дарёлари о'з то'лқиларини Иската (Скифия), Паурута, Моуру (Марв), Харева (Ария) Бава (Суг'д ҳудудида), Хивайризима (Хоразм) мамлакатлари томон элитувчи дарёлари бор».
Шубҳасиз, «Кенг қирг'оқли, кема юрар дарёлар» бу Аму ва Сирдарё бўлиб, Авесто тасвирлаган мазкур шаҳарлар О'рта Осиё шаҳарларининг бу икки дарё қирг'оқларида жойлашганларидир.
Шунга асосланиб, биз Зардуштнинг ватани, Зардуштийликнинг илк макони ва Авестонинг келиб чиқиш жойи деб Хоразм, Суг'д, Фарг'она ёки Бактрияни айта оламиз.
Авестонинг «яшт» қисмида баён этилишича, Зардуштнинг ватандошлари унга ишонмайдилар ва унинг таълимотини қабул қилмайдилар. Зардушт ватанни тарк этиб, қо'шни давлатга кетади, у ернинг маликаси Хутоаса ва Шоҳ Виштаспанинг хайрихоҳлигига эришади, улар Зардушт таълимотини қабул қиладилар. Натижада қо'шни давлат билан уруш бошланиб, Виштаспа г'алаба қозонади. Шундан со'нг бу таълимот халқлар о'ртасида кенг тарқала бошлаган.
Шоҳ Виштаспа фармонига биноан Зардуштнинг 1200 бобдан иборат пандномаси Авестонинг қадимий қисми «Готни» ёзиб шоҳнинг оташкадасига топширган.




