"Зарҳал Бухоро" кўргазмаси

"Зарҳал Бухоро" кўргазмаси

bez-nazvania-22.jpeg

     Мамлакатимизнинг энг қадимий маданий марказларидан бири — Бухоронинг ноёб бадиий ҳунармандчилик меросига эътибор қаратади.

     Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида "Ҳунарманд" уюшмаси билан ҳамкорликда "Зарҳал Бухоро" кўргазмаси очилди. Кўргазма Бухоро ҳунармандчилик анъаналарининг давомийлиги ва уларнинг замонавий амалий санъатдаги ифодасини акс эттиради.

     "Зарҳал Бухоро" кўргазмаси Ўзбекистон ҳунармандчилик марказларига бағишланган кенг кўламли экспозициялар силсиласининг навбатдаги босқичидир. Фарғона водийсига бағишланган лойиҳадан сўнг ушбу кўргазма мамлакатнинг энг қадимий маданий марказларидан бири — Бухоронинг ноёб бадиий ҳунармандчилик меросига эътибор қаратади.

     Асрлар давомида карвон йўллари чорраҳасида шаклланган Бухоро ҳунармандчилик мактаби турли этномаданий анъаналарни ўзида мужассам этган. Экспозицияда замонавий усталар томонидан яратилган кулолчилик, зардузлик, ёғоч ўймакорлиги, заргарлик, кандакорлик, миниатюра, каштачилик ва гилам тўқиш санъати намуналари тақдим этилади. Бу асарлар ўтмишни такрорлаш эмас, балки анъананинг замонавий бадиий тафаккур билан уйғун давомидир.