Жаҳонда COVID-19 билан касалланиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди
Жаҳонда COVID-19 билан касалланиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтган ҳафтада дунёда COVID-19 билан касалланиш бўйича қарийб 2 миллионта янги ҳолат қайд этилганлигини маълум қилди. Бунда г.ап эпидемия бошидан буён бир ҳафта ичида қайд этилган энг кўп ҳолат ҳақида кетмоқда.
Статистик маълумотлар сайтига кўра, пандемия бошидан буён дунёда 31,5 мллионта COVID-19 билан касалланиш ҳолати қайд этилган, қарийб 968 минг бемор вафот этган, 23,1 миллиондан ортиқ бемор тузалган.
Касалланганлар сони бўйича АҚШ 7 миллиондан ортиқ бемор билан дунёда етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни Ҳиндистон 5,5 миллион ва Бразилия 4,5 миллион бемор билан эгаллаб турибди.
Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 30 августда 25 миллиондан, 11 сентябрь куни 28 миллиондан, 14 сентябрь куни эса 29 миллион 18 сентябрь куни 30 миллион, 21 сентябрь куни 31 миллион кишидан ошган эди.




