Зангиотада замонавий темир йўл кўприги қурилади
Зангиотада замонавий темир йўл кўприги қурилади

Поездлар ҳаракатининг узлуксизлиги сабабли мазкур ҳудудда автомобиллар ва пиёдалар ҳаракатида бир қатор ноқулайликлар юзага келаётган, бу эса аҳолининг ортиқча вақт йўқотишига ҳамда ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлаётган эди.
Эндиликда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан мазкур масалага ечим сифатида замонавий темир йўл кўприги ҳамда хавфсиз ва қулай айланма автомобиль йўли қурилиши бошланди. Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида транспорт оқимининг узлуксизлиги таъминланиб, аҳоли ва ҳайдовчилар учун янада қулай ҳамда хавфсиз шароит яратилади.