Замонавий бешкураш: олимпия мусобақаларининг янги шакли
Замонавий бешкураш: олимпия мусобақаларининг янги шакли

Замонавий бешкураш халқаро иттифоқининг (UIPM) Ижроия қўмитаси аксарият кўпчилик овоз билан 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпия ўйинлари учун замонавий бешкураш мусобақаларининг янги шаклини тақдим этишни ёқлаб овоз берди.
Бу янги шакл 90 дақиқалик турнир тарзида бўлиб, ютқизган чиқиб кетадиган тизими шаклида ўтказилади. UIPMнинг матбуот учун баёнотида ана шу шакл замонавий бешкураш мусобақалари умумий давомийлигини қисқартириш ва уларнинг жўшқинлигини кучайтириш мақсадини кўзлаши айтилган.
UIPM президенти Клаус Шорманн қабул қилинган бу қарорни қуйидагича шарҳлади:
“Биз узоқ тарихига эса севимли спортимизнинг янги даври бўсағасида турибмиз. Замонавий бешкураш Олимпия ўйинларида аввал бошдан беш кунлик мусобақалар тарзида ўтарди. Атлантада (1996) бу бир кунлик мусобақалар шаклида ўтган бўлса, Лондонда (2012) биз лазерли ўқ отишни югуриш билан бирлаштирдик. Токиода битта беш кураш стадионида спортимиз ҳамма турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтади. Энди эса ҳамжамиятимизнинг барча бўлимлари, ХОҚ, Париждаги 2024 йилги Олимпиаданинг Ташкилий қўмитаси ва Olympic Broadcast Services (OBS) билан икки йил давомида ушбу масалани ўрганиб, муҳокама қилгандан кейин замонавий бешкураш мусобақаларининг мутлақо янги – 90 дақиқалик шаклини тақдим этишга тайёрмиз.
UIPMнинг президенти сифатида бутун дунёдаги ҳамжамиятимизга ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаганларидан миннатдорман. UIPM Ижроия қўмитаси яна бир бор инновацияларга содиқлигини намойиш этди ва биз сиз билан ХОҚга замонавий бешкураш мусобақаларининг янги шаклини ва 2024 йилда Париждаги ЁзгиОлимпия ўйинларига қўшимча аралаш эстафетани киритиш таклифларини тақдим этишни сабрсизлик билан кутмоқдамиз”.




