Жамиятдаги нуфуз, обрў ва маданий инқилоб рамзи
Жамиятдаги нуфуз, обрў ва маданий инқилоб рамзи

Марказий Осиёнинг бой тўқимачилик меросида занданачи матоси алоҳида ўрин тутади. Бу мато нафақат зеб-зийнат учун ишлатилган, балки асрлар давомида жамиятдаги нуфуз ва обрў рамзи бўлиб келган.
Бухоро яқинидаги Зандана қишлоғидан келиб чиққан. Илк бор шу ерда тўқилган ипак матолар кейинчалик Ҳиндистон, Ироқ, Эрон, Хитой ва бошқа мамлакатларга тарқалган. Бу ном юзлаб йиллар давомида ўзгармаган ҳолда сақланиб келаётгани унинг қадимийлигидан дарак беради.
Бугун дунё музейларида сақланаётган айрим парчалар матонинг нақадар обрўли бўлганини тасдиқлайди. Масалан, Белгияда сақланаётган ипак парчасида суғдча ёзув сақланиб қолгани унинг айнан Занданадан чиққанини исботлайди.
Занданачи қадимдаги халқаро савдода энг қиммат товарлардан бири бўлган. Наршахийнинг ёзишича, Бухорода халифа вакиллари солиқларни пулда эмас, балки мато ва гилам кўринишида йиғишган. Занданачи шунчалик қиммат баҳоланганки, солиқ миқдори бир парча матога тенг бўлган.
.