XX аср жадид адабиёти намояндалари

XX аср жадид адабиёти намояндалари

fyeronovonenvolvnlukveypruk.jpg

Мумтоз ўзбек адабиёти узоқ асрлардан бери Шарқ адабиётининг таркибий қисми бўлиб келган. Жаҳон адабиётини Шарқ адабиётисиз – буюк форс шоирлари Абулқосим Фирдавсий, Муслиҳиддин Саъдий, Ҳофиз Шерозий, Умар Ҳайём ва буюк ўзбек шоирлари Алишер Навоий, Лутфий, Бобур, Машрабларсиз тасаввур этиш мумкин эмас.

ХХ аср бошларида эса Мунаввар қори Абдурашидхонов, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Ҳамза Ҳакимзода, Садриддин Айний, Сидқий Ажзий, Сидқий Хондайлиқий, Тавалло ва бошқа кўплаб атоқли маърифатпарвар ижодкорлар жадид адабиётининг асосчилари ҳисобланади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази XX аср жадид адабиёти намояндалари ҳаёти, ижоди, тараққийпарвар ғояларини ўзида акс эттирган мамлакатимиз ва хорижда чоп этилган манбаалар, илмий-маърифий йўналишдаги тадқиқот ишларининг библиографик рўйхатини нашрга тайёрлади. Юртимизнинг янги тарихида ўчмас из қолдирган буюк маърифатпарвар оталаримиз, ўзбек зиёлиларининг энг машаққатли даврларда ҳам миллат фарзандларини ҳар томонлама ривожлантиришда, биринчи навбатда, маърифат ва илмнинг аҳамиятини буюк деб билган вакиллари асарлари қайта нашр этилади, шарҳланади ва лотин ҳамда кирилл ёзувларида чоп этила бошланади.