«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун чуқур ўрганилади ва тарғиб қилинади

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун чуқур  ўрганилади ва тарғиб қилинади

yeryrfyukprukpuafucac.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунни ўрганиш ва тарғиб қилиш хусусида буйруқ чиқарилди.

 

Унда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунининг мазмун-моҳиятини Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча раҳбар ва ходимлар томонидан чуқур ўрганишни ҳамда оммавий ахборот воситаларида жамоатчиликка кенг тарғиб қилишни ташкил этиш вазифалари белгиланган.

 

Буйруқда «икки ҳафта муддатда Ўзбекистон мусулмонлари идораси марказий аппарати, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, Тошкент шаҳар ва вилоятлар вакилликлари, таълим муассасалари ва диний идора тасарруфидаги барча ташкилотларнинr биринчи раҳбарлари диний идора тизимида фаолият юритаётган барча ишчи-ходимларнинг Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар ҳақида»ги Қонунни чуқур ўрганишларини ташкил этиш кўзда тутилган.

 

Шунингдек, бир ой муддатда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилотларда карантин талабларига риоя этган ёки онлайн шаклда юридик соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда мазкур Қонун буйича семинарлар ташкил этилиши кўрсатилган.

 

Бунга қўшимча равишда тизимли равишда мазкур Қонунининг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтирилиши юзасидан тарғибот ишлари, чиқишлар қилиниши  белгиланган.