Вақф хайрия жамоат фонди танлови ғолиблари

Вақф хайрия жамоат фонди танлови ғолиблари

vnovnovekroyukpryukpyukp.jpg

Вақф хайрия жамоат фонди томонидан ўтказилган «Яхшилик қил-2021” танлови ғолиблари тақдирланди.

 

Ушбу танловда Тошкент ислом институти устоз ва талабалари ҳам фаол иштирок этдилар. Натижада мақола ёзиш йўналиши бўйича 1-ўринни институт 3-курс талабаси Ҳайитмурод Ережепов ва Инфографика йўналиши бўйича 1-ўринни 4-курс талабаси Дилафруз Қурбонова қўлга киритди.

 

Ҳайитмурод Ережепов “Энг яхши мақола” йўналишига кўра энг юқори натижа кўрсатиб, 5 000 000 сўм билан ва Дилафруз Қурбонова “Энг яхши инфографика” йўналиши бўйича ғолиб бўлиб, 3 000 000 сўм билан тақдирланди.

 

Шунингдек, ўқитувчилар Нилуфар Саидакбарова ва Дилфуза Каримова, талабалар Робия Манобжонова ва Муборак Ўринова ҳам рағбатлантирувчи мукофот билан тақдирландилар.

yrpvcrukyervkeryukr.jpg

ycerveovykeryvkeolll.jpg