“Вақф” фонди икки олис қишлоқ китобхонларини хурсанд қилди

“Вақф фонди икки олис қишлоқ китобхонларини хурсанд қилди

veoaenovkoykorvenlvkpyupc.jpg

Халқимиз орасида китобхонликни тарғиб этиш мақсадида юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шундай улуғ савобли ишларга ҳисса қўшиш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан доимий равишда кўплаб хайриялар ўтказилмоқда.

 

Мана шундай хайрли тадбирнинг навбатдагиси жорий йилнинг 6 январ куни Республикамизнинг икки олис қишлоқлари учун амалга оширилди.

 

Жумладан, Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, “Елобод” ҳамда Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, “Тоқчилик” маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган халқ кутубхоналарини ривожлантириш мақсадида ҳар бир кутубхона учун 19 хил турдаги 95 дона ҳамда 38 хил турдаги 190 дона китоблар жамланмаси олис қишлоқлардаги китобхонларга хайрия қилинди.

 

 

Мазкур хайрия тўпламларидан Қуръони каримнинг тафсири бўлган “Тафсири ирфон”, “Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам)нинг муборак васиятлари”, “Оилада фарзанд тарбияси”, “Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) мўъжизалари”, “Ҳазрати Имом”, “Суннат ва ҳадис”, “Видо Хутбаси”, “Расулуллох рамазонда” ва бошқа фойдали китоблар жой олган.

"Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати