“Ўзлик” лойиҳаси тақдимоти

“Ўзлик” лойиҳаси тақдимоти

 

ibimtbtbibbbb.jpg

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Oyina.uz сайти томонидан ташкил этилган “Ўзлик” лойиҳаси тақдимоти ва унинг доирасида илк маърузалар бўлиб ўтди.

“Ўзлик” курси айнан шу мақсадга хизмат қилади — халқимизнинг бой маънавий мероси, тарихи, тили ва маданиятини кенг жамоатчиликка етказиш, айниқса, ёш авлоднинг миллий ўзлик ҳақидаги билимларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Лойиҳа доирасида беш ой давомида тарих, фольклор, адабиёт, тил, драматургия ва фалсафа йўналишларида қизиқарли ҳамда мазмунли семинарлар ташкил этилади. 

Замонавий имкониятлардан келиб чиқиб, семинарлар кенг аудиторияни қамраб олиши учун барча дарслар видеоёзувга олинади ва Oyina.uz платформасининг YouTube каналига жойлаштириб борилади. Шу тариқа жонли машғулотларда қатнашиш имконияти бўлмаганлар ҳам дарсларни исталган вақтда кўриш имконига эга бўлади.

“Ўзлик” курси — тарихимизни англаш, маданиятимизни чуқурроқ билиш, аждодларимиз қолдирган бебаҳо меросни ўрганиш ва келажак авлодларга етказиш йўлидаги муҳим қадамдир. Ушбу лойиҳа давомида ёшлар олган билимлар нафақат шахсий ривожланишга, балки жамиятнинг маънавий тараққиётига ҳам хизмат қилади.