Ўзбекистоннинг кредит рейтинги прогнозини “ижобий”га оширди

Ўзбекистоннинг кредит рейтинги прогнозини “ижобий”га оширди

 

mmmmmm.jpg

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича прогнозни “барқарор”дан “ижобий”га яхшилади. 

Глобал беқарорлик ва молия бозорларидаги мавҳумлик шароитида Ўзбекистонда президент раҳбарлигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда. Саида Мирзиёева Fitch’нинг қарорини халқаро инвесторларнинг мамлакатга бўлган юқори ишончи ифодаси сифатида баҳолаган.

Рейтинг агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг узоқ муддатли хорижий валютадаги эмитент дефолти рейтинги “ББ” даражасида тасдиқланган. Шу билан бирга, рейтинг прогнози “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирилган.