Ўзбекистонда энг кўп корхона ташкил этган топ-5 давлат

Ўзбекистонда энг кўп корхона ташкил этган топ-5 давлат

 

 provparopvravproaproopvro.png

        Миллий статистика агентлиги маълумотларига кўра хорижий инвестициялар иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 350 тага ёки 22,1 фоизга ошди ва 18 513 тани ташкил этди.

       Бу кўрсаткич бўйича Хитой етакчилик қилмоқда. Республикада Хитой иштирокидаги 5 218 та корхона фаолият юритмоқда, бу жами хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг 28,2 фоизига тенг. Шундан 4 457 таси хорижий корхона, 761 таси эса қўшма корхона.

       Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритаётган бошқа етакчи мамлакатлар қаторида Россия (17,2 фоиз), Туркия (11,6 фоиз), Қозоғистон (6,6 фоиз) ва Жанубий Корея (3,8 фоиз) ҳам қайд этилган.