Ўзбекистонда 4,6 млн тонна пахта терилди

Ўзбекистонда 4,6 млн тонна пахта терилди

 

risunok3prapraprenkenkenken4564564564564nenkenkenknk54645en.jpg

Ўзбекистонда 4 миллион 630 минг тонна пахта хомашёси йиғиб олинди. Бу жорий йил учун белгиланган 4,5 миллион тонналик режанинг 103 фоизини ташкил этади. 

Ҳосилнинг асосий қисми — 3 миллион 515 минг тоннадан ортиғи қарийб 3 мингта замонавий пахта териш машинаси ёрдамида йиғиб олинди. Мамлакат бўйича механизациялашган терим улуши 76 фоизга етди.

Хусусан, Жиззах вилоятида ҳосилнинг 98,5 фоизи, Сирдарёда 94,2 фоизи, Тошкент вилоятида эса 81,2 фоизи машиналар ёрдамида териб олинган.

Таққослаш учун, 2025 йилда 875 минг гектар майдондан қарийб 4 миллион тонна пахта олинган. Демак, жорий мавсумда йиғиб олинган ҳосил ўтган йилги натижадан тахминан 630 минг тоннага кўп.

Айни пайтда пахта терими ҳали якунлангани йўқ. Мамлакат бўйича 49 минг гектардан зиёд майдонда биринчи терим ишлари давом этмоқда.