"Ўзбекистон ўзининг маърифатли ўтмишига мос келажакка йўл очмоқда"
"Ўзбекистон ўзининг маърифатли ўтмишига мос келажакка йўл очмоқда"

“Euronews” сайтида. "Ўзбекистон ўзининг маърифатли ўтмишига мос келажакка йўл очмоқда" сарлавҳаси бағишланган катта мақола эълон қилинди. Унда, жумладан қуйидагилар баён этилган.
Юзлаб дунёга машҳур олимларни жалб қилган халқаро лойиҳанинг узоқ муддатли режалари доирасида Ўзбекистон бутун дунё бўйлаб ўз миллий тарихининг адабий асарларини изламоқда. Тошкентда маҳаллий ва хорижий олимлар, музейлар кураторлари ва реставраторлари иштирокида ўтказилган анжуманда тўрт йиллик йўл харитаси белгилаб олинди, унга кўра пировардида Ўзбекистоннинг узоқ ўтмишини янгидан кашф этиш ва ҳужжатлаштириш учун бутун дунё бўйлаб 90 та алоҳида лойиҳада 1500 нафарга яқин олимни жалб қилиш режалаштирилган.
Уч минг йиллик тарих давомида ҳозирда Ўзбекистон деб аталадиган ҳудуд фотиҳлар, савдогарлар ва кўчиб келиб ўрнашиб қолган - форслар, Чингизхон мўғуллари, туркий халқлар, Искандар Зулқарнайн эллинлари, араб мусулмонлар ва Россия империяси раиятининг ўткинчи тўлқинларига гувоҳ бўлган чорраҳадир. Уларнинг барчаси, кимдир меъморчиликда, кимдир илм -фанда, яна бошқаси эса адабиёт ва санъатда ўзларига хос из қолдирдилар. Бу ерда, ғарбда Авиценна сифатида танилган, Исломнинг олтин асридаги таниқли мутафаккир ва ёзувчилардан бири, Аллоҳнинг назари тушган шифокор, тиббиётнинг отаси ҳисобланадиган Ибн Сино яшаб, фаолият юритган. Муҳаммад ибн Мусо Aл-Хоразмий математика, астрономия ва география соҳаларида жаҳон илм-фанининг умумий йўналишига таъсир кўрсатган илмий ишлар яратган. Темурийлар сулоласининг Буюк ҳукмдори, Улуғбек номи билан машҳур бўлган Мирзо Муҳаммад Тарағай бин Шоҳруҳ ҳам ўзини улардан кам бўлмаган дунёдаги энг нуфузли астроном ва математик сифатида намоён этган.

Тақдирниннг тақозоси билан ушбу мероснинг кўплаб қимматбаҳо асарлари дунё бўйлаб тарқалиб, турли давлатларга бориб қолган ёки хусусий коллекцияларга ўтиб кетган. Шу сабабли Президент Шавкат Мирзиёев ушбу артефактларни топиш, уларнинг аниқ нусхаларини олиш ва факсимиле шаклида ўз юртига, Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида фармон чиқарди.
Натижада, маҳаллий ва хорижий олимлар бутун дунё бўйлаб артефактларни қидиришга киришдилар, бундай олимларнинг сафи доимий равишда кўпайиб бормоқда.
2017 йилда Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятини тузиш тўғрисида расмий қарор қабул қилинди. Бутунжаҳон жамияти асл қўлёзмаларни сақлайдиган халқаро музейлар ва кутубхоналар билан ҳамкорлик кўприкларини яратиш бўйича ишларни бошлади.
Дастлабки топилмалардан бири, Катта Лангардан олинган Қуръон рўйхати бўлиб, уни олимлар Исломнинг муқаддас китобининг қўлда ёзилган нусхаларидан бири сифатида эътироф этдилар.
2018 йилда ушбу қўлёзма юз нусхада чоп этилиб, дунё музейлари ва кутубхоналарига тарқатилди. Ўзбекистон Президенти унинг битта нусхасини ватанига - Саудия Aрабистонига етказиб бериш ҳақида фармойиш берди ва у ерда қўлёзм нусхаси Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз ол-Саудга расмий равишда тақдим этилди.
Бугунги кунга келиб 35 та китоб-альбом, шу жумладан турли мамлакатлардан топилган ва эҳтиёткорлик билан нусхалари олинган машҳур қўлёзмаларнинг факсимиллари нашр этилди. Бутун Ўзбекистон бўйлаб кутубхоналар ва музейларда коллекциялар кўпаймоқда.




