Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси
Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси

Давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 16 февралдаги “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида бажарилиши зарур бўлган асосий мақсадлар белгиланди.
Унга кўра, «Ўзбекистон - 2030» стратегияси доирасида эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммоларни ҳисобга олган ҳолда реал шароитга мос, ўлчаш ва баҳолаш имкони мавжуд самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш, Стратегия билан белгиланган ўрта муддатга мўлжалланган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичларини янги чақириқлар ҳамда шиддат билан ўзгараётган умумжаҳон тенденцияларига мувофиқ ҳолда янгилаш вазифаси қўйилди.
Сенатда ушбу стратегияни қайта кўриб чиқиш ҳамда унинг мақсадли индикаторларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ишчи гуруҳ йиғилишида шу ҳақда сўз борди.
Таъкидланганидек, ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро ҳужжатлар, жумладан, БМТнинг Аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияси, Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳамда миллий қонунчилик нормалари асосида шакллантирилган.