Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси

 

rvaprvaypryvaprvaprvaprvaollllllllllllllllllllllllllllllllllllllllll.jpg

 

       7-8 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

      Сенат Раиси Танзила Норбоева бошқарган ялпи мажлис биринчи иш кунида пулли йўллар бунёд этиш, мулк ҳуқуқи кафолатлари мустаҳкамланиши, риэлторлик, суд-экспертлик, қўриқлаш фаолиятига оид қонунлар кўриб чиқилди.

      Ялпи мажлиснинг иккинчи иш кунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси эшитилди. 

      Ялпи мажлисда, шунингдек, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қонун муҳокама қилинди. Мазкур қонун билан онлайн тўлов тизимларида учрайдиган фирибгарликка чек қўйишга оид меъёр белгиланди.  

      Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилди.

      Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)даги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди. Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди.  

      Шу билан Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлиси якунига етди.