Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан устувор лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан устувор лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди
Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлигининг энергетика вазири ҳамда саноат ва минерал ресурслар вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Мулоқот чоғида сўнгги йилларда алоқалар жадал ривожланиб, йирик лойиҳалар портфели шакллангани, шундан асосий қисми “яшил” энергетика тармоғига тўғри келаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Учрашувда нефть-газ, нефть-кимё, тоғ-кон саноати ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, аниқ амалий таклифларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек Туркияга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат МиТомонларрзиёев Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан учрашув ўтказди. Томонлар Ўзбекистон – Грузия стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқишди.
Жорий йилнинг 2-3 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Грузияга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Икки мамлакат парламентлари, вазирликлари, идоралари ва ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқалар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.