Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади
Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади

Бу йил Ўзбекистон Республикаси давлат мустақтиллигининг 30 йиллиги танатанали нишонланади. Мамлакатимизнинг ҳамма ҳудудларида саноатчилар, қурувчилар, қишлоқ меҳнаткашлари, олимлар, бошқа касб эгалари, мутахассисликлар ана шу шонли санага муносиб совға тайёрлашга ҳаракат қилмоқдалар.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бунёдкорлари ҳам Мустақиллик байрамимизни ёруғ юз билан кутиб олиш учун фидокорона меҳнат қилмоқдалар.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев яқинда Марказда бўлганларида “Бу ерда миллий ғоя жўш уриб туриши зарур. Марказга келган одамларда, ёшларимизда янги ва мустаҳкам руҳий куч, руҳий ишонч, буюк аждодлардан ғурурланиш, уларга муносиб бўлиш истаги пайдо бўлиши керак” – деб таъкидладилар.
28 февраль куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига “Ўзбеккино” миллий агентлигининг ижодкорлари келишди. Улар Россия Федерациясининг таниқли кино усталари билан ҳамкорликда Ўзбекистон
Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган ҳужжатли фильмни суратга олаётган эканлар.
Ушбу фильмда барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳам муносиб ўрин эгаллаши кутилмоқда. Кино ижодкорлари

Марказда давом этаётган қурилиш жараёнлари билан батафсил танишиб чиқдилар.
Кино ижодкорлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров, ушбу Марказнинг бош архитектори Абдуқаҳҳор Турдиев, мазкур объект қурилишида иштирок этаётган Ўзбекистон Қаҳрамони, 50-қурилиш бошқармасининг монтажчи қурувчилар бригадасининг бошлиғи Тойир Дадахоновдан интервьюлар олдилар.
Улар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бевосита Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилаётганлиги, давлатимиз раҳбари мунтазам равишда бу ерда бўлиб, бунёдкорлик ишларини самарали ташкил этиш билан танишиб, қурувчилар, ҳунарманд усталар, рассомлар, ҳайкалтарошлар, мутахассислар ва олимларга қимматли маслаҳатлар бераётганларини алоҳида таъкидладилар.
Давлатимиз раҳбари таърифи билан айтганда, бу марказ орқали илм, маърифат, маданият ривожига миллатимиз қўшган ҳисса муҳрлаб қўйилади. Шунинг учун “Ўзбеккино” миллий агентлигининг ижодий гуруҳи Марказга яна тез-тез келиб, бу ердаги кенг кўламли бунёдкорлик ишларини тасвирга тушириш режаларини билдирдилар.

Давлатимиз раҳбари таърифи билан айтганда, бу марказ орқали илм, маърифат, маданият ривожига миллатимиз қўшган ҳисса муҳрлаб қўйилади. Шунинг учун “Ўзбеккино” миллий агентлигининг ижодий гуруҳи Марказга яна тез-тез келиб, бу ердаги кенг кўламли бунёдкорлик ишларини тасвирга тушириш режаларини билдирдилар.
Шуниси эътиборлики, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланадиган ҳужжатли фильм нафақат мамлакатимизда, балки бутун жаҳонда ҳам намойиш қилиниши режаланмоқда. Демак, дунёнинг ҳамма бурчакларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биан яқиндан танишиш имконияти яратилади.






