Ўзбекистон муфтийси «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофоти билан тақдирланди
Ўзбекистон муфтийси «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофоти билан тақдирланди

Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида ўтказилаётган халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофоти билан тақдирланди.
Ушбу юксак мукофотни Миср Араб Республикаси бош муфтийси, Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти раиси, профессор Назир Муҳаммад Айёд, Миср вақф вазири доктор Усома ал-Азҳарий ҳамда Халқаро Ислом фиқҳи академияси бош котиби доктор Қутб Мустафо Сано тантанали равишда топширди.
Тантанали маросимда сўзга чиққан нотиқлар Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳоладилар. Ушбу эътироф Шайх Нуриддин Холиқназарнинг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, илмий-тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий фатво фаолиятини янги босқичга олиб чиқишдаги фидокорона меҳнатларининг муносиб эътирофи экани таъкидланди.