Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг бахтли давлат деб топилди

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг бахтли давлат деб топилди

sthdtjshsrgsethdjsgrawegseg.jpg

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги “The World Happiness Report 2021” ҳисоботида Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг бахтли давлат деб топилди. Ушбу ҳисоботда асосий эътибор Covid-19 оқибатлари ва бутун дунё бўйлаб одамларнинг аҳволларига қаратилган.

 

Ўзбекистон умумий рўйхатда жағондаги 149 давлат орасида  42-ўринни эгаллаган, Финландия эса, дунёнинг энг бахтли давлати бўлиб чиққан.

 

Қозоғистон янги рўйхатда 45-ўринни эгаллаган.. Қирғизистон(67-ўрин) ва Тожикистон(78-ўрин)дан кейин Туркманистон  97-ўринни эгаллаган.

 

Россия эса, "бахтли"ларнинг янги рўйхатида Ўзбекистондан 34 поғона қуйи ўринда келган, 76-ўринни эгаллаган.

 

Финландия эса, дунёнинг энг бахтли давлати бўлиб чиққан. Ундан кейинги ўнталикка Исландия, Дания, Швейцария, Нидерландия, Швеция, Германия, Норвегия, Янги Зеландия ва Австрия кирган.

 

Ушбу рейтингда дунёнинг 149 давлатидаги ҳаёт даражаси (ялпи ички маҳсулот, ижтимоий ҳимоя, ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши), салбий ва ижобий ҳис-туйғулар инобатга олинган.