Ўзбекистон илк бор ўзининг сунъий йўлдоши ва фазогирини космосга учиради

 Ўзбекистон илк бор ўзининг сунъий йўлдоши ва фазогирини космосга учиради

vvppprryrarap.jpg

     Ўзбекистон тарихида илк бор сунъий йўлдош ва фуқаролиги бўлган биринчи ўзбек космонавтини фазога учириш бўйича ишлар бошланди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва халққа йўллаётган мурожаатномаси чоғида маълум қилди.

     “Бугун сизларга яна бир муҳим янгиликни айтмоқчиман. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор космик соҳада сунъий йўлдош ва мамлакатимиз фуқароси бўлган биринчи ўзбек космонавтини фазога учириш бўйича ишларни бошладик. Ўзбекистон космонавти бобомиз аниқлаган юлдузлардан хабар олиб келади. Бу Янги Ўзбекистоннинг илмий ва технологик ривожланишига, умуман, миллий тараққиётимизни янги босқичга олиб чиқишга катта туртки беради деб ишонаман”, — деди президент.

     Давлат раҳбари 2030 йилга бориб, АТ хизматлар экспорти 5 млрд долларга етказиш бўйича катта марра олинганини айтди