Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилдар барқарор ўсади.
Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилдар барқарор ўсади.

Евроосиё тараққиёт банки маълумотларига кўра Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,8 фоизга ўсади, инфляция эса 6,7 фоизни ташкил этиб, бир АҚШ долларининг ўртача йиллик курси тахминан 12 800 сўм даражасида бўлади.
Маълумотларга кўра, иқтисодий ўсиш юқори инвестициялар ҳамда олтиннинг қулай нархи ҳисобига таъминланади. Инфляция Марказий банкнинг мақсадли йўналишлари доирасида пасайишда давом этиб, 2026 йил охирига бориб 6,7 фоизгача секинлашиши мумкин. Қулай нархлар конъюнктураси шароитида пул ўтказмаларининг юқори даражада сақланиб қолиши ҳамда металлар экспорти ҳажмининг ўсиши миллий валютани қўллаб-қувватлайди.
Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларининг ялпи ички маҳсулоти 600 миллиард доллардан ошиб кетиши кутилмоқда. Бундай натижа фаол инвестициялар ҳамда кучли истеъмол талаби ҳисобига таъминланади.