Ўзбекистон халқ артисти Убайдулло Омон Ислом цивилизацияси марказининг маърифий аҳамиятини юқори баҳолади
Ўзбекистон халқ артисти Убайдулло Омон Ислом цивилизацияси марказининг маърифий аҳамиятини юқори баҳолади
«Аллоҳга шукроналар бўлсин, бугун биринчи марта Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриш насиб қилди. Бу даргоҳ Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг ташаббуси билан барпо этилган. Бу ерга кирган ҳар қандай инсон Ўзбекистон тарихи ва ислом цивилизацияси ҳақида бой билимларга эга бўлиб чиқади. Мен ҳам бугун ўзим учун кўплаб янги маълумотлар олдим. Айниқса, Биринчи Ренессанс даврига оид экспонатлар, буюк алломаларимиз мероси ва уларнинг инсоният цивилизациясига қўшган ҳиссаси менда жуда катта таассурот қолдирди», — деди Убайдулло Омон.
Ташриф якунида халқ артисти Марказда яратилган бой илмий-маърифий муҳит, ноёб экспозициялар ва аждодлар меросини замонавий технологиялар орқали намойиш этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади.
Унинг фикрича, бундай маърифий масканлар ёш авлоднинг миллий ўзлигини англаши, тарихга қизиқишини ошириши, илмий дунёқарашини кенгайтириши ва маънавий камолотини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.







