Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси Олий маъҳад кутубхонасига китоблар ҳадя қилди

Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси Олий маъҳад кутубхонасига китоблар ҳадя қилди

vaonglngdkearvkernvelnssv6nek.jpg

Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг шаклланишида асосий ўринни эгаллайди. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб етуклик сари илдамлайверади.

 Кенг дунё қарашли китобхонларни кўпайтириш мақсадида  Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази ўз фондини турли бадиий ва илмий адабиётлар билан бойитиб бормоқда.

Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси томонидан 24 номдаги  35 та бадиий ва шеърий  адабиётлар Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс марказига ҳадя қилинди.

Бу китоблар – энг яқин дўст, мутолаа эса инсонга завқ бахш этади. Китоб мутолаасига қаратилаётган эътибор миллий ўзлигимиз ва умуминсоний қадриятларни тарғиб этиши билан алоҳида қадрлидир.

caronedesk5ngu4ng6k7sk5uv.jpg

aprekse78s64gu56ngk5sk67sk.jpg

ykerk6se68s6k7gu45ng6k7s56.jpg