«Ўзбекистон диний маърифат ва бағрикенглик маркази”

«Ўзбекистон диний маърифат ва бағрикенглик маркази”

venrovneovkeoyukrvkeovlvke.jpg

1995 йил 16 ноябрда Парижда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 28-сессиясида эълон қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”дир. Ҳозирда ушбу кун бутун дунёда “Ҳалқаро бағрикенглик куни” сифатида кенг нишонланади. 

Шу муносабат  билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда Ижтимоий фанлар кафедраси ҳамкорлигида “Ўзбекистон диний маърифат ва бағрикенглик маркази” мавзусида онлайн  семинар ташкил этилди.

Семинарда таъкидланганидек, тарихдан маълумки, Ўзбекистон ҳудуди қадимдан диний бағрикенглик борасида дунёга намуна бўлиб келган. Шунингдек, юртимиздан етишиб чиққан Бурҳониддин Марғилоний, Абу Лайс Самарқандий, Алоуддин Косоний каби уламолар томонидан таълиф этилган асарларда ўзга дин вакилларига нисбатан  бағрикенг бўлиш масаласига алоҳида  аҳамият қаратилган.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат вакиллари яшамоқда, улар 16 та  турли конфессияга эътиқод қилади. Ушбу конфессиялар аъзолари тинч-омон, аҳил-иноқ яшаб келмоқдалар. Диний ташкилотларнинг эмин-эркин фаолият олиб бораётгани, барча диний маросимларини, байрамларини ҳеч қандай тўсиқларсиз тўлалигича ўтказаётганлиги ҳам юртимизда ҳукм сураётган диний бағрикенгликнинг амалий ифодасидир.

 Буни жаҳон ҳамжамият ва халқаро ташкилотларнинг ижобий эътирофларида ҳам кўриш мумкин. Шунингдек, 1992 йилда ташкил этилган Республика байналмилал маданият маркази миллатлараро муносабатларга бўлган эътибори ва ғамхўрлиги нишонасидир. Ўтган йиллар давомида миллий-маданий марказларнинг 150дан зиёд фаоллари фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. Алоҳида таъкидлаш лозим, турли миллатга мансуб 14 нафар мамлакатимиз фуқаролари Давлатимизнинг олий мукофоти-“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлди.