Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари

Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари

 

dghjdghjfghjgfhjgfhjghfttaersdsf.jpg

 

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида икки томонлама ҳужжатларни имзолашга бағишланган маросим ва қўшма лойиҳалар тақдимотида иштирок этди.

Видеоалоқа орқали учрашувда Ўзбекистон ҳудудлари раҳбарлари ҳам қатнашди.

     Давлатимиз раҳбари ўз нутқида янги, амалий форматда ўтаётган ушбу учрашув бундан аввалги давра суҳбатининг мантиқий давоми ҳамда иқтисодий шериклик стратегик ишонч ва ўзаро манфаатдорлик руҳида юксак даражага кўтарилаётганининг ифодаси эканини таъкидлади.

     Давлатимиз раҳбари ҳузурида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриш, ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш, муҳим минералларни қазиб олиш ва етказиб бериш, паррандачилик кластерини ташкил этиш, агросаноат, молия бозорини ривожлантириш ҳамда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.