“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси

Президент мурожаатномасида илгари сурилган ташаббусга мувофиқ, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ушбу жараён доирасида юртдошлар томонидан Стратегия лойиҳаси юзасидан 2 минг 500 га яқин фикр ва таклиф юборилди.
Қайд этилишича, келиб тушган мурожаатлар орасида асосли, аниқ таклифлар ҳамда амалий аҳамиятга эга ташаббуслар кўп. Фуқаролар мазкур ҳужжатни мамлакат келажаги билан бевосита боғлиқ, муҳим стратегик дастур сифатида қабул қилиб, муҳокамада фаол иштирок этмоқда.
Шу муносабат билан Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги ҳамда Тараққиёт стратегияси маркази томонидан жамоатчилик билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда таклиф муаллифлари ўз ташаббусларини батафсил тушунтириб берди. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги фуқаролар тадбирда видеоалоқа орқали иштирок этди.
Муҳокамалар давомида асосан таълим, соғлиқни сақлаш, илм-фан, қишлоқ хўжалиги, экология ҳамда суд-ҳуқуқ соҳаларига оид масалалар кўтарилди. Ушбу йўналишлар бўйича экспертлар ва иштирокчилар эркин фикр алмашиб, таклифларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Билдирилишича, келиб тушган таклифлар эндиликда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда атрофлича кўриб чиқилади ва Стратегия лойиҳасини янада такомиллаштиришда инобатга олинади. Ушбу ташаббуслар аҳоли турмуш даражаси