Ўзбек юртининг кўзгуси
Ўзбек юртининг кўзгуси

Ҳар кун тонгда ёшлару кексаларнинг пойтахтимизнинг қадимий маскани – Қорасарой томон йўл олаётганларига ўрганиб қолдилар. Мана неча ойларки бу масканда ноёб - Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кўргазмаси намойиш этилмоқда.
Бу масканда давлатимиз раҳбарининг ўз тарихимизга, буюк аждодларимиз меросига ва халқимизнинг маънавий илдизларига бўлган юксак ҳурматининг ёрқин тимсоли - юртимиз тарихига доир ислом цивилизацияси тарихи намойиш этилмоқда. Бу шунчаки оддий кўргазма эмас, балки халқимизнинг кўп асрлик тарихи, илм-фани, маданияти, диний-маърифий қарашлари ва жаҳон тамаддунига қўшган улкан ҳиссасини намоён этувчи йирик илмий-маърифий мажмуа сифатида шакллантирилган.
Айни пайтда ушбу кўргазмазнинг очилиши Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган маънавий юксалиши, тарихий хотирани тиклаш, миллий ўзликни англаш ва буюк аждодларимиз меросини замонавий асосда тарғиб этишнинг мантиқий давомидир.
Ушбу маскан шунингдек ёшларимизни илмга, тафаккурга, ватанпарварликка ва миллий ғурурга чорлайдиган, уларни бой тарихимиз ва бебаҳо маънавий меросимиз руҳида тарбиялайдиган улуғ даргоҳ бўлиб хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда Ислом цивилизацияси маркази тарихи ва бугунги куни намойиш этилаётгани Президентимизнинг халқимиз тарихий қудрати ва маънавий салоҳиятини дунёга намоён этиш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларининг ёрқин меваси сифатида юртимиз фахри бўлади.
Айни пайтда ҳозирнинг ўзида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти номига Париж шаҳридан нуфузли халқаро меъморий мукофот – Prix Versailles танлов қўмитасидан расмий мактуб олинди. Ушбу мактубда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилгани маълум қилинган. Мазкур рейтинг инновационлик, креатив ёндашув, миллий меросни акс эттириш ҳамда экологик самарадорлик каби қатъий мезонлар асосида шакллантирилади. Prix Versailles бош котиби Жером Гуаден ўз мактубида мазкур саралаш муносабати билан самимий табриклар йўллаб, Марказнинг 2026 йилги рўйхатда иштирокини тасдиқлаш бўйича расмий йўриқномани ҳам тақдим этган.
Prix Versailles – замонавий меъморий, маданий ва эстетик муҳитни шакллантираётган энг илғор лойиҳаларни ҳар йили эътироф этувчи дунёдаги ғоят нуфузли мукофотлардан бири ҳисобланади. Ислом цивилизацияси марказининг мазкур рўйхатга киритилиши унинг концепцияси, рамзий маънодорлиги ҳамда Евроосиё гуманитар макони ривожига қўшаётган ҳиссасининг халқаро миқёсда эътироф этилганини англатади. Бу глобал рўйхатга киритилиш Марказнинг минтақанинг меъморий доминантаси ва Ўзбекистоннинг замонавий маданий юксалиш рамзи сифатидаги мақомини янада мустаҳкамлайди. Ушбу қарор мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг муаллифлик лойиҳаси замонавий музей ва маданий ташаббуслар орасида энг аҳамиятлиларидан бири сифатида юксак баҳоланганини тасдиқлайдиш
Ислом цивилизацияси маркази оддий музей ёки меъморий иншоот сифатида эмас, балки халқимизнинг кўп асрлик тарихи, илм-фани, маданияти, диний-маърифий қарашлари ва жаҳон тамаддунига қўшган улкан ҳиссасини намоён этувчи йирик илмий-маърифий мажмуа сифатида шакллантирилди. Шу жиҳатдан, марказ Янги Ўзбекистоннинг ўз ўтмишини чуқур англаган ҳолда келажак сари дадил интилаётганини ифода этади.
Ислом цивилизацияси маркази нафақат юртимиздаги, балки бутун минтақадаги энг йирик илмий-маърифий мажмуалардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Аждодларимизнинг илм-фан, ҳадис, калом, фиқҳ, фалсафа, тиббиёт, астрономия, меъморчилик ва бошқа кўплаб йўналишлардаги улкан мероси мужассам. Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Бурҳониддин Марғиноний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби алломаларимизнинг бой илмий-маънавий хазинаси айнан шу марказ орқали янги авлодга ва халқаро жамоатчиликка янада таъсирчан тарзда тақдим этилган.
Расмий хабарга кўра, Марказ нафақат 2026 йилнинг энг гўзал музейлари рўйхатига киритилган, балки 2026 йил учун учта олий жаҳон унвонларидан бирига даъвогарлик қилиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритган. Булар – Grand Prix Versailles, “Интерьер” номинацияси ёки “Экстерьер” номинациясидир. Жаҳон унвонлари соҳибларини тантанали эълон қилиш маросими 2026 йил якунида Париж шаҳридаги ЮНЕСКО қароргоҳида ёки Мукофот котибияти томонидан белгиланадиган бошқа қабул қилувчи шаҳарда ўтказилиши режалаштирилган.
“CNN” телеканали Ислом цивилизацияси марказини “Замонавий даврнинг энг кўламли маданий лойиҳаларидан бири” дея таърифлаб, унинг ўзига хос фазовий кўрсаткичларини алоҳида таъкидлаган. Бугунги кунда Марказ минтақанинг энг кўп ташриф буюриладиган маданий-илмий масканларидан бирига айланди: ҳар куни унга 5 000 нафаргача киши ташриф буюрмоқда, бу эса ҳам Ўзбекистон фуқаролари, ҳам хорижий меҳмонлар томонидан қизиқиш юқори эканлигидан далолат беради.
Guinness World Records унвонининг берилиши нафақат лойиҳа кўламининг эътирофи, балки уни амалга оширишда иштирок этган юзлаб мутахассислар, олимлар ва экспертлар меҳнатига берилган юксак баҳодир.
Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ўз нутқида шундай таъкидлади:
«Шубҳасиз, ушбу мукофот Ўзбекистон Республикасининг муҳтарам Президенти Шавкат Мирзиёевнинг муаллифлик лойиҳасига берилган муносиб эътироф ва мукофотдир. Муҳтарам Президентимиз томонидан фаолиятимиз учун барча зарур шароитлар яратиб берилди ва бугунги кунда бизнинг асосий мақсадимиз — Ўзбекистоннинг бой маданий меросини сақлаш ва оммалаштириш, шунингдек, муқаддас Ислом динимизнинг эзгулик, тинчлик, маърифат ва бағрикенглик дини сифатидаги инсонпарвар ғояларини тарғиб қилишга қаратилган кенг кўламли илмий-маърифий лойиҳаларни амалга оширишда ушбу салоҳиятдан самарали фойдаланишдир».
Guinness World Records мақомининг олиниши Ўзбекистоннинг Ислом фани, маданияти ва маърифатининг муҳим туристик ва тарихий марказларидан бири сифатидаги ролини мустаҳкамлайди. Бу, шунингдек, Марказнинг ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва маданий хилма-хиллик тамойилларига асосланган цивилизациялараро мулоқотнинг замонавий платформаси сифатидаги аҳамиятини тасдиқлайди.
Айниқса, VII асрга мансуб Усмон мусҳафининг марказга жойлаштирилгани жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, замонавий кутубхона, илмий лабораториялар ва мультимедиа технологиялари билан жиҳозланган кўргазма заллари марказнинг инновацион салоҳиятини намоён этмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, марказ нафақат миллий меросни сақлаш, балки уни халқаро миқёсда тарғиб этишда ҳам муҳим ўрин тутади. Қисқа вақт ичида у халқаро экспертлар ва сайёҳлар диққатини жалб этиб, Ўзбекистоннинг маданий дипломатиясида янги босқични бошлаб берди.
Давлатимиз раҳбари марказнинг фаолияти ва аҳамияти ҳақида тўхталди.
– Ислом цивилизациясининг, ислом таълимотининг замини – аслида илм-фан, маданият, таълим ва тарбиядир. Биз барпо этаётган марказнинг бош ғояси, асоси ҳам шу. Энг муҳим томони – юртимиздаги ислом маданияти билан боғлиқ бир неча минг йиллик қадимий ўтмиш бир жойда – мана шу мажмуада мужассам бўлади. Марказ билан танишган одам ана шу тарихни яққол кўриб, ислом дини, бу аввало, тинчлик, тараққиёт ва бағрикенглик дини эканини, ўзбетаъкидлаганининг дунё тамаддунига қўшган буюк ҳиссасини англайди, – деб таъкидлаган.
Эркин ЭРНАЗАРОВБ
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист