Уруш даврида ўзбекистонлик аскарга бошпана берган британиялик оила тақдирланди

Уруш даврида ўзбекистонлик аскарга бошпана берган британиялик оила тақдирланди

roproproptmitsrotvpartpppppppppppppppppppppppppp.jpg

«Иккинчи жаҳон уруши даврида, ғоят таҳликали вазиятда, ўз ҳаётини жиддий хавф-хатарга қўйиб бўлса-да, Жерси оролидаги фашистлар концлагеридан қочиб чиқишга муваффақ бўлган ўзбекистонлик аскар Боқижон Акрамовга ўз уйидан жой бериб, унинг ҳаётини асраб қолгани ҳамда улкан жасорат ва инсонпарварлик фазилатларини намоён этгани, дунё халқлари ўртасида тинчлик, дўстлик ва биродарлик ғояларини тарғиб этишда алоҳида ўрнак кўрсатгани учун Буюк Британия фуқаролари – марҳум Жон ва Филлис Эмили Ле Бретон Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин», дейилади фармонда.

Жон ва Филлис Эмили Ле Бретон – Буюк Британиянинг Жерси оролида яшаган эр-хотин, Иккинчи Жаҳон уруши давридаги немислар истилоси пайтида қочоқ ҳарбий асир Томни (асл исми Боқижон Акрамов) яшириб, бошпана бергани билан танилган.

1945 йил май ойида Нормандия ороллари озод этилгандан сўнг, Том Британия ҳукумати томонидан бошқа асирлар қатори Совет Иттифоқига қайтарилди. Кетиш олдидан у Ле Бретонлар оиласи билан алоқада бўлишга ваъда берган эди. Аммо шундан кейин оила у ҳақда бошқа ҳеч нарса эшитмади. Томнинг (Боқижон Акрамов) кейинги тақдири ҳақида маълумот йўқ. 2022 йилда оила уни излаб топишга уриниб кўрди.